муҳожир биродарларига улкан саховат кўрсатдиларки, бу нарса ушбу биродарликни яна ҳам кучли ва мустаҳкам қилди. Дарҳақиқат, улар ўз молларидан бердилар ва дунёвий ишларда ўзларига шерик қилиб олдилар: савдогарлар савдосига, деҳқонлар деҳқончилигига. Абдурраҳмон ибн Авф ёғ ва пишлоқ сота бошлади. Бошқалар ҳам ўз ишлари билан шуғуллана бошлади. Тижоратларидан яхши фойда кўрдилар, зеро, улар тижорат ишларида моҳир эдилар. Аммо савдо билан шуғулланмаган Абу Бакр, Умар, Алий ва бошқаларга келсак, улар ансорлар берган ерларда оилалари билан деҳқончилик қилишди. Расулуллоҳ с.а.в. «Кимнинг ери бўлса, деҳқончилик қилсин ёки биродарига берсин», дедилар. Хуллас, ҳаммалари озиқ-овқат топиш учун ишлай бошладилар. Мадинада муҳожирлардан ҳам, ансорлардан ҳам бўлмаган, Мадинага келиб Исломга кирган, мол-дунёси, уй-жойи ва қиладиган ишининг тайини йўқ бир кичик араб жамоаси бор эди. Расулуллоҳ с.а.в. уларга эътибор бериб, яшашлари учун масжиддан суффани (масжиднинг усти ёпилган қисмини) ажратдилар. Улар шу ерда яшар эдилар. Шунинг учун улар суффа аҳли деб номланди. Расулуллоҳ с.а.в. Оллоҳ яхши ризқ берган муҳожир ва ансорларнинг молларидан улар учун насиба ажратдилар. Шундай қилиб, Расулуллоҳ с.а.в. барча мусулмонларни барқарор ҳолатга келтиришни ва улар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкам асосга қуришни ниҳоясига етказдилар. Бу билан Расулуллоҳ с.а.в. Мадинада куфрга қарши турган, яҳудийлар ва мунофиқларнинг макрига қарши курашган ва бир бутун бирликка айланган жамиятни қурдилар. Расулуллоҳ с.а.в.нинг бу жамият ва бирликдан кўнгиллари тўлди. Мушриклар озчилик бўлгани учун исломий ҳукмларга бўйсунди. Кейинчалик улар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетди. Шунинг учун ҳам исломий жамиятни вужудга келтиришда уларнинг таъсири бўлмади. Аммо яҳудийлар Исломдан олдин ўз ҳолича яшашарди. Исломдан кейин улар билан мусулмонлар ўртасида тафовут кучайди. Улар ўртасидаги алоқаларни муайян асосга қуриш зарур бўлиб қолди. Шу боис Расулуллоҳ с.а.в. мусулмонларга яҳудийлар билан муносабатлари қандай бўлишини ва яҳудийларга мусулмонлар билан алоқалари қандай бўлиши лозимлигини белгилаб бердилар. Шунга кўра, муҳожир ва ансорларга хат ёздилар. Унда яҳудийларга шартлар қўйдилар. Бу хат мусулмонларнинг бир-бирлари билан ва уларга тобе бўлганлар билан муносабатлари қандай бўлишини ва яҳудий қабилаларининг мусулмонлар билан алоқалари қандай бўлишини белгилаб берган дастурул-амал эди. Хат Расулуллоҳ с.а.в.нинг ушбу сўзлари билан бошланади: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, бу Қурайш ва Ясрибдан иборат бўлган мўминлар, уларга тобе бўлганлар ва уларга қўшилиб бирга жиҳодга борганларга пайғамбар Муҳаммаддан хатдир. Албатта, мўминлар бошқа одамлардан алоҳида бир умматдир». Сўнг мўминларнинг бир-бирлари билан муносабатларининг асосини зикр қилдилар ҳамда яҳудийларни ҳам тилга олдилар: «Мўмин кофир сабабли мўминни ўлдирмайди. Мўминнинг зарарига кофирга ёрдам бермайди. Албатта, Оллоҳнинг аҳди биттадир. Мўминларнинг энг заифи ҳам барча мўминлар номидан ўз ҳимоясига олиш ҳуқуқига эга. Мўминлар бошқа инсонлардан алоҳида бир-бирлари
36-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|